Ўзбекистонда бир қатор тайинловлар бўлди
Жамият
−
21 Июнь
16589Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистонда бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорига асосан лавозимга тайинланган ва тасдиқлаган бир қатор номзодлар Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ҳукумат аъзоларига таништирилди.
Хусусан:
- Абдуваққос Воҳидович Рафиқов – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;
- Азим Исроилович Аҳмадхўжаев – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;
- Олимжон Муҳаммаджонович Умаров – Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;
- Жамшид Юнусович Турсунов – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
- Аҳмад Худойшукурович Сувонқулов “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Амриддин Насриддинович Абдураҳмонов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг Йўл хўжалиги соҳасига илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш ва рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум қилинди.
LiveБарчаси