Ўзбекистон ва Корея Республикаси солиқ хизматлари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида Корея Республикаси миллий солиқ хизмати раҳбари Хан Сун Хи бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Маълумки, жорий йилнинг 18-21 апрель кунлари Корея Республикаси Президентининг мамлакатимизга ташрифи давомида кўплаб соҳалар қатори, гуманитар, ахборот технологиялари ва таълим йўналишида ҳам алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олинган эди.

Учрашувда солиқ маъмуриятчилигидаги ўзгаришларга доир тақдимотлар намойиш қилинди. Таъкидланганидек, ҳар бир мамлакат учун ягона бўлган солиқ тизимини жорий этиш имконсиз бўлиб, фақатгина адолатли солиққа тортиш тизимини шакллантириш ислоҳотларнинг асосий тамойилига айланиши зарурдир.

Икки давлат солиқ хизмати раҳбарлари томонидан турли соҳаларда, шу жумладан, таълим ва мутахассислар малакасини ошириш, шунингдек, ахборот технологиялари йўналишида ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Корея Республикаси миллий солиқ хизмати ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Кореялик меҳмонлар Давлат солиқ қўмитасининг “Солиқлар тарихи” музейи экспонатлари билан ҳам яқиндан танишиб, фахрий меҳмонлар китобига дастхат қолдирдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

ДСҚ

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг