ДСҚ раисига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президент қарори билан Жаҳонгир Иброҳимович Абдиев Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Жаҳонгир Абдиев 1982 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ташқи иқтисодий фаолият мутахассислиги бўйича тамомлаган. 

У солиқ органларидаги фаолиятини 2005 йилда Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси инспектори лавозимидан бошлаган. 

Жаҳонгир Абдиев бунга қадар Давлат солиқ қўмитаси Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов ДСҚ

Баҳолаганлар

270

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг