Тошкентнинг икки туманида солиқбошилар ўзгарди
Жамият
−
04 Март 2021
8247Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий инспекцияларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Қўмита раисининг буйруғи билан Умид Баҳромович Иминжонов Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Умид Иминжонов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йилда Тошкент Давлат аграр университетини тамомлаган.
Умид Иминжонов янги лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
У солиқ органларидаги профессионал фаолиятини 2011 йилда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мониторинги шўъбаси инспектори лавозимидан бошлаган.
Умид Иминжонов солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.
Шунингдек, Абдумухтор Абдуғофурович Маликов Тошкент шаҳри Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Абдумухтор Маликов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент молия институтини Кўчмас мулк бозори, баҳолаш ва риэлторлик иши, молия мутахассислиги бўйича тамомлаган. (2007 йил бакалавр, 2009 йил магистр)
Абдумухтор Маликов янги лавозимга тайинлангунга қадар Яшнобод тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Абдумухтор Маликов фаолиятини 2007 йилда Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармаси молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш гуруҳи инспектори лавозимидан бошлаган.
LiveБарчаси