Солиқ қўмитаси ҚҚС бўйича қарийб 500 млрдлик сохта операцияларни аниқлади
Жамият
−
22 Февраль 2021
7708Давлат солиқ қўмитаси қўшимча қиймат солиғи блан боғлиқ сохта операциялар ўтказган шубҳали “обналчи” корхоналар асосан қайси соҳада фаолият юритиши бўйича маълумот берди.
Ушбу масалалар юзасидан ҳар бир ҳудудда ишчи гуруҳлари ташкил этилган. Ҳозиргача шубҳали корхоналар билан “сохта” операцияларни амалга оширган 7 990 та тадбиркорлик субъекти аниқланди. Ушбу ноқонуний операциялар –
• қурилиш соҳасида – 35 фоиз (201,9 млрд сўм),
• савдо соҳасида – 25 фоиз (467,8 млрд сўм),
• ишлаб чиқариш соҳасида – 18 фоиз (96,7 млрд сўм),
• хизмат кўрсатиш соҳасида – 14 фоиз (69,5 млрд сўм)
• бошқа йўналишларда – 8 фоиз (83,5 млрд сўм)ни ташкил этди.
Хусусан, жорий йилнинг 21 февраль ҳолатига республика бўйича жами 2 534 та корхонада 534,6 млрд сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди. Натижада –
“Сохта” операциялар фактлари (498,9 млрд сўм) тасдиқланди:
• қурилишда 943 та тадбиркорлик субъекти (93,5 млрд сўм);
• савдода 658 та тадбиркорлик субъекти (271,8 млрд сўм);
• хизмат кўрсатишда 293 та тадбиркорлик субъекти (30,6 млрд сўм);
• ишлаб чиқаришда 344 та тадбиркорлик субъекти (42 млрд сўм).
ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти айрим ҳолларда қисман тасдиқланди (8,1 млрд сўм):
• қурилишда 22 та тадбиркорлик субъекти (3,2 млрд сўм);
• савдода 23 та тадбиркорлик субъекти (4,1 млрд сўм);
• хизмат кўрсатишда 8 та тадбиркорлик субъекти (507 млн сўм);
• ишлаб чиқаришда 3 та тадбиркорлик субъекти (254,6 млн сўм).
ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олинганлиги бўйича 27,6 млрд сўмлик асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилган. Бунга асосан ортиқча маблағларни қайтариш юзасидан тезкор жараёнлар бошланган:
• қурилишда 27 та тадбиркорлик субъекти (3,5 млрд сўм);
• савдода 31 та тадбиркорлик субъекти (11,8 млрд сўм);
• хизмат кўрсатишда 11 та тадбиркорлик субъекти (1,1 млрд сўм);
• ишлаб чиқаришда 11 та тадбиркорлик субъекти (9,7 млрд сўм).
Камерал солиқ текширувлари жараёнида 118 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,3 млрд сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди:
• қурилишда 37 та тадбиркорлик субъекти (2,7 млрд сўм);
• савдода 57 та тадбиркорлик субъекти (2,1 млрд сўм);
• хизмат кўрсатишда 11 та тадбиркорлик субъекти (317,4 млн сўм);
• ишлаб чиқаришда 12 та тадбиркорлик субъекти (42,8 млн сўм).
Таъкидланишича, мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.
Аввалроқ, сайтимизда тадбиркорлар ДСҚнинг ҳаракатларидан норози бўлаётгани ҳақида мақола эълон қилинганди. Унда бир неча юз тадбиркор ҳисобидаги пул ечиб олинганига норозилик билдирганди.
Ҳолат юзасидан Олий Мажлис Сенати ва Бизнес-омбудсман муносабат билдириб, текширув ўтазилишини қайд этганди.
LiveБарчаси