Бизнес-омбудсман ДСҚнинг тадбиркорларга нисбатан ҳаракатлари қонунийлигини текширишни бошлади
Жамият
−
17 Февраль 2021
5125Бизнес-омбудсман Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшимча қиймат солиғи юзасидан тадбиркорлик субъектларига юборилган хабарномаларнинг қонунийлигини ўрганишни бошлади.
Февраль ойи бошида Давлат солиқ қўмитаси “Лозим даражада эҳтиёткорлик” хизматини ишга туширган эди, унда шубҳали солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилди. Унга шубҳали операцияларни амалга оширган “Нақдлаштирувчи фирма”лар қаторига 396 та тадбиркорлик субъекти киритилди.
Ушбу корхоналар турли операциялар орқали ҚҚС тўламай келган. Эндиликда эса улар тўлаши керак бўлган ҚҚС 10 мингга яқин тадбиркорнинг гарданига тушмоқда. Тўланиши керак бўлган маблға эса оз эмас, нақ 915 миллиард сўм.
QALAMPIR.UZ билан мулоқотда бўлган тадбиркорлар ДСҚ уларга огоҳлантириш юборганини маълум қилди. Лекин тадбиркорлар хатда пуллар ечиб олиниши ҳақида ҳеч нима дейилмаганини таъкидламоқда.
Солиқ органларининг ушбу харакатлари тадбиркорлар орасида кескин норозиликларни келтириб чиқараётганлигини инобатга олган ҳолда, Бизнес-омбудсман девони Давлат солиқ қўмитасининг масъул мансабдор шахслари иштирокида ушбу ҳаракатларнинг қонунийлигини ўрганиб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шавкат Алмарданович Турдиев “Нақдлаштирувчи фирма”ларни аниқлаш юзасидан амалиётга жорий қилинган янги механизмни аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш ишларини қониқарсиз олиб боргани, шунингдек, солиқ тўловчилар билан етарли даражада ишни ташкил этмагани сабаб лавозимидан озод қилинди.
LiveБарчаси