ҚҚС можароси: Сенат тадбиркорлар ва ДСҚ ўртасидаги низо юзасидан баёнот берди
Жамият
−
18 Февраль 2021
9132Хабарингиз бор, шу кунларда Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектларининг рўйхати эълон қилингани ва улар билан муносабатларга киришган тадбиркорларга ҚҚС суммасига ўзгартириш киритиш ҳамда қайта аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан хабарномалар юборилгани жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.
Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар мутасаддиларига сўров юборилди ва назоратга олинди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тез орада сўров натижалари, хусусан, ушбу ҳолатга қонуний чора кўрилиши ҳақида батафсил маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, “Нақдлаштирувчи фирма”лар деб аталаётган 296 та компания турли операциялар орқали ҚҚС тўламай келган. Эндиликда эса улар тўлаши керак бўлган ҚҚС 10 мингга яқин тадбиркорнинг гарданига тушмоқда. Тўланиши керак бўлган маблағ эса оз эмас, нақ 915 миллиард сўм.
QALAMPIR.UZ билан мулоқотда бўлган тадбиркорлар ДСҚ уларга огоҳлантириш юборганини маълум қилди. Лекин тадбиркорлар хатда пуллар ечиб олиниши ҳақида ҳеч нима дейилмаганини таъкидламоқда.
Сенатдан ташқари, Бизнес-омбудсман ҳам Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшимча қиймат солиғи юзасидан тадбиркорлик субъектларига юборилган хабарномаларнинг қонунийлигини ўрганишни бошлади.
LiveБарчаси