Хорижий IT-компаниялар Ўзбекистонга 232,8 млрд сўм солиқ тўлади
Жамият
−
11:02 290 1 дақиқа
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 232,8 млрд сўм солиқ тўлаган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, ҳисобот даврида мамлакатда солиқ тўлаган хорижий компаниялар сони 109 тани ташкил этган. Ушбу компаниялардан тушган солиқ тушумлари 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 85 фоизга ошган.
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида энг кўп солиқ тўлаган 10 та хорижий компания қуйидагилар:
Apple — 54,2 млрд сўм;
Google — 52,6 млрд сўм;
Meta — 46,7 млрд сўм;
Valve Corp. — 22,8 млрд сўм;
Anthropic — 14 млрд сўм;
OpenAI — 10 млрд сўм;
Midasbuy — 4,8 млрд сўм;
Booking.com — 4,2 млрд сўм;
TikTok — 2,4 млрд сўм;
Anysphere — 2,2 млрд сўм.
Солиқ кодексининг 281-моддасига мувофиқ, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахслар ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этиши ва белгиланган солиқларни тўлаши шарт.
Live
Барчаси