ДСҚ яна 53 та “обналчи фирма”ни аниқлади
Жамият
−
15 Март 2021
8945Қўшимча қиймат солиғини тўлашдан қочишнинг турли хил схемаларидан фойдаланувчи “шубҳали” корхоналар рўйхати кенгайди. Бу ҳақда ДСҚ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўтказилган текширувларнинг учинчи босқичда яна 53 та корхона “шубҳали” компаниялар қатори киритилиб, уларнинг умумий сони 578 тага етди.
Ҳозирда давом этаётган солиқ назорати тадбирлари жараёнида 4 та корхона ушбу рўйхатдан чиқарилди.
Бугунги кунда қўмита янги аниқланган “шубҳали” корхоналарнинг контрагентлари томонидан асоссиз равишда ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммаларини таҳлил қилмоқда. Таҳлил натижаларига кўра, ушбу шубҳали корхоналар контрагентларининг шахсий кабинетлари орқали асоссиз ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритишлари тўғрисида хабарномалар юборилади.
Маълумот учун, ДСҚ томонидан ўтказилган суриштирувда биринчи босқичда 396 та, иккинчи босқичда 129 та шубҳали корхона аниқланган.
Биринчи ва иккинчи босқичда аниқланган 525 та “шубҳали” корхона конрагентларида ҳозиргача 97 фоиз ҳолатда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачёт)га олиш факти тасдиқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь