ДСҚ “обналчи фирма”лар рўйхатини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширди
Жамият
−
25 Февраль 2021
9423Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқларни камайтириб кўрсатиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини ноқонуний ҳисобга олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган 50 дан зиёд тадбиркорлик субъекти вакиллари билан учрашди.
Учрашувда қўмита раиси “обналчилар” – ҳалол ишлайдиган тадбиркорнинг биринчи ва ягона душман эканлиги, улар носоғлом рақобат муҳитини вужудга келтириб, бошқа инсофли солиқ тўловчилар бизнесига путур етказаётганлигиини, бундай ноқонуний ҳаракатлар бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилганини алоҳида таъкидлади.
ДСҚ раиси ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисобга олиш натижасида солиқ қарздорлиги вужудга келган тадбиркорларга Солиқ кодекси нормалари асосида уларни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берди. Бунда тадбиркорлик субъекти вакиллари давлат солиқ органларига ариза билан мурожаат қилишлари лозим бўлади.
Тадбиркорлар инсофсиз солиқ тўловчиларни аниқлаш бўйича хизматлар кўламини кенгайтиришни таклиф этди.
Эслатиб ўтамиз, қўмита бундай контрагентлар орасида эса 120 та давлат корхонаси (47,3 млрд сўм) ва 86 та давлат улуши мавжуд (48,1 млрд сўм) корхонани аниқлаганди.
Қўмита “шубҳали” фирмалар рўйхати 129 тага кўпйиб, жами 525 тага етганини ҳам маълум қилди.
LiveБарчаси