Ўзбекистон ва Қатар ўртасида 9 та ҳужжат имзоланди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, ўзаро ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олувчи қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:

  • -Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Қатар Давлати Ижтимоий ривожланиш ва оила вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Қатар Давлати Ички ишлар вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
  • Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Қатар Давлати Инвестиция агентлиги ўртасида инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
  • Ўзбекистон Республикаси Коррупция қарши курашиш агентлиги ва Қатар Давлати Маъмурий назорат ва шаффофлик бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.

Бундан ташқари, ташриф доирасида қуйидаги келишувларга эришилди:

  • Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитаси ва Доҳа динлараро мулоқот халқаро маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
  • Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ва Қатар Давлати Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
  • Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Қатар Давлати Савдо-саноат палатаси ўртасида қўшма ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Қатар Давлати Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Доҳа шаҳрига етиб борган, уни Қатар Бош вазири – Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олганди. Шу куни Мирзиёев Доҳада мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Бугун, 2 октябрь куни Доҳада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Маросимдан сўнг “Амири Девон” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қатар Тамим бин Ҳамад Ол Соний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг