Ўзбекистон UNESCO`нинг яна бир конвенциясига қўшилди
Жамият
−
15 Февраль 2020
4559Бугун, 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси учун UNESCO`нинг Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги конвенцияси кучга кирди.
Конвенция 2005 йил 20 октябрда Париж шаҳрида имзоланган ва 2007 йил 18 мартда кучга кирган. Ўзбекистон Конвенцияни 2019 йил 14 октябрда ратификация қилган. Ҳозирги вақтда ҳужжат 148 та давлат томонидан ратификация қилинган.
Конвенциянинг асосий мақсади – маданий ўзини ифодалашнинг турли ҳил шаклларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўли билан турли маданиятларнинг ўзаро эркин алоқа қилиши ва ривожланиши учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Ҳозирги вақтда мамлакатда Конвенциянинг асосий қоидаларини ҳаётга тадбиқ этиш учун тегишли чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, жумладан “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали, Мақом санъати халқаро форуми, Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилиши бунга яққол мисол бўлади.
LiveБарчаси