Ўзбекистон Тожикистонга жиҳозланган тиббий контейнерлар берди
Жамият
−
08 Май 2020
8623Кеча, 7 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами тарзида 144 та мобил тиббий контейнерлар жўнатишга кўрсатма берди, деб хабар бермоқда “ASIA-Plus” нашри.
Контейнерлар бугун, 8 май куни поездда Душанбега етказилган. Бундай контейнерлардан коронавирус пандемияси вақтида мобил шифохона қуришда фойдаланилади.
Контейнерларга каравот (чойшаблари билан), ювиниш учун душ, кондиционер ўрнатилган. Контейнерлар мобил шифохона қуриладиган “Бофанда” стадионига олиб борилади.
Аввалроқ, коронавирусга қарши курашда тажрибага эга бўлган бир гуруҳ ўзбекистонлик шифокорлар Тожикистонга юборилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023