Ўзбекистонлик шифокорлар Тожикистонга йўл олди
Жамият
−
08 Май 2020
7403Аввалроқ, Ўзбекистон бир гуруҳ вирусолог шифокорларини Тожикистонга коронавирус инфекциясини енгишда ёрдам бериш учун юбориши ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 8 май куни Коронавирус инфекциясига қарши курашиш, ушбу касалликка чалинган беморларни самарали даволашда катта тажриба ва малакага эга бир гуруҳ шифокор мутахассисларимиз Тожикистон Республикасига йўл олишди. Уларни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов кузатиб қўйди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик самараси ўлароқ Тожикистонга йўл олган ўзбекистонлик шифокорлар COVID-19 нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда тожикистонлик тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашади.
Дўст ва яқин қўшни Тожикистон Республикасига йўл олган тиббиёт гуруҳи таркибига анестезиолог-реаниматолог, пульмонолог, эпидемиолог, инфекционист, вирусолог, ҳамшира каби коронавирусга чалинган беморларни даволашда катта тажриба тўплаган малакали тиббиёт ходимлари жам бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, шифокорлар билан бирга Тожикистонга 10 та ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати ва кўплаб тиббий воситалардан иборат инсонпарварлик юки ҳам жўнатилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь