Ўзбекистон U-20 термаси Бразилияга қарши ўйин ўтказади
Спорт
−
10 Апрель 2023
10983Футбол бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси жорий йилнинг апрель ойи охирида Бразилия ёшларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, май ойи охирида бошланадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси апрель охирида Испанияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Йиғин доирасида учта ўртоқлик ўйини ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, Равшан Ҳайдаров шогирдлари 22 апрель куни Бразилия ёшларига қарши ўйин ўтказса, 25 апрель куни Доминикан, 27 апрель куни Гибралтар термаларига қарши саф тортади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу терма жамоа март ойида Ўзбекистонда ўтказилган Осиё чемпионатида зафар қучиб, Индонезияда ўтказилиши керак бўлган жаҳон чемпионатига йўлланма олганди. Бироқ, ФИФА кейинроқ Индонезиядан мундиал мезбонлигини олиб қўйди. Шу йилнинг 20 майидан 11 июнига қадар ўтказилиши режалаштирилган мусобақага янги мезбон сифатида Жанубий Америка вакили Аргентина танланган. Гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими эса 21 апрель куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтади.
Нодиржон Мадаминов
LiveБарчаси