Ўзбекистон президентлигига учинчи номзод маълум бўлди
Жамият
−
12 Май 2023
17120Робахон Маҳмудова Анваровна номзоди "Адолат" социал-демократик партиясидан президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди. Бу ҳақда Ўза хабар берди.
Маълумот учун, у Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича суд раиси лавозимида ишлаган. 2008 йил 29 августгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаб келган. 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхоналари мудири лавозимида ишлаган.
2020 йил январь ойида IV чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатори, Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси этиб сайланган. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 13 июлдаги қарори билан Робахон Маҳмудова Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланган.
2020 йил 6 мартда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 май кунм Абдушукур Худойқулович Ҳамзаев Экологик партиядан Президентлик учун номзодини қўйган эди. Бугун, 12 май куни эса Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илёсович Иноятов президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.
LiveБарчаси