Инсон қадрини улуғлаш бўйича яна бир муҳим ташаббус илгари сурилди
Жамият
−
24 Сентябрь
1879Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистонда кўмакка муҳтож 3 млн аҳолининг турмуш шароити яхшилангани ҳолда камбағаллик даражасини 17 фоиздан 11 фоизга туширишга эришилди. Шунингдек, мамлакатда эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича бошланган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва келгуси уч йилда камбағаллик даражасини
7 фоизгача пасайтириш мақсадини тўла амалга ошириш йўлида таъсирчан чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Шу жиҳатдан, “Адолат” социал-демократик партияси томонидан илгари сурилган эҳтиёжманд аҳолини ишга қабул қилганлик учун солиқ имтиёзларини белгилаш ташаббуси ҳам юқоридаги мақсадли ислоҳотларнинг амалий натижасига хизмат қилиши аниқ.
Хорижий тажрибага эътибор қаратилса, Хитойда кам таъминланган оила фарзандлари, боласи бор ёлғиз аёллар ва боқувчисиз кекса фуқароларни иш билан таъминлаган корхона ва ташкилотларга қатор солиқ имтиёзлари берилгани аён бўлади. Масалан, ногиронлиги бўлган фуқароларни иш билан таъминлаган ишбилармонлик субъектларига давлат томонидан мол-мулк ва ер солиғи учун 50 фоиздан 100 фоизгача имтиёзлар берилади.
Партиянинг эҳтиёжманд аҳолини ишга қабул қилганлик учун солиқ имтиёзларини белгилаш ташаббуси тадбиркорлик субъектларини ҳам камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларга фаол жалб этишга хизмат қилади. Бу эса аҳоли фаровонлигининг ошишига ҳамда миллий иқтисодиёт ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
LiveБарчаси