“Uzbekistan” Украинани нега табриклади?

Жамият

image
0:00
0:00
download
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси Исроил байроғига бурканди. Ҳолатга расмий изоҳ берилди north_east

“Ўзбекистон” меҳмонхонаси Исроил байроғига бурканди. Ҳолатга расмий изоҳ берилди

Кеча, 16 февраль – Украина Бирлик куни муносабати билан “Ўзбекистон” меҳмонхонаси фасадида “Бирлик куни муборак бўлсин, Украина” ёзуви акс эттирилди.

Меҳмонхона расмийсининг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, “Бирлик куни муборак бўлсин, Украина” ёзуви ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси акс эттирилган.

“Кеча Украинада Бирлик куни нишонланди. Шунга элчихонаси илтимоснома билан чиққан эди, қўйиб берасизларми деб. Биз байроқни ўзини қўймаймиз. Агар табрик бўлса, аввало ўзбекча ва украинчада қўйиб беришимиз мумкин дедик. Хатлари бор. Бу давлат позицияси эмас, шунчаки байрам билан табриклаш. Украина бизга дўст давлат”, деди меҳмонхона вакили.

Унинг сўзларига кўра, бу бир давлатни камситиб, бошқасини юқорига кўтариш мақсадида қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг мамлакатга ҳужум уюштириши тахмин қилинган 16 февраль санасини Бирлик куни деб эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

меҳмонхона

Баҳолаганлар

1154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг