“Ўзбекистон” меҳмонхонаси Исроил байроғига бурканди. Ҳолатга расмий изоҳ берилди

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси биносидаги экранда Исроил байроғи акс этгани тасвирланган сурат ва видео тарқалди. Бу ҳолат кеча, 13 май куни бўлгани айтилмоқда ва тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

QALAMPIR.UZ шаҳар марказидаги бино нега Исроил байроғига бурканганига аниқлик киритиш учун меҳмонхона маъмуриятидан расмий изоҳ олди. Маъмурият ходими ҳолатга ойдинлик киритиб, меҳмонхона биноси бундан роппа-роса бир ой аввал, 14 апрель куни – Исроил мустақиллигининг 73 йиллиги муносабати билан шу давлат байроғи тусига кирганини айтиб ўтди. 

Меҳмонхона ходимининг сўзларига кўра, бу учун Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан шартнома тузилган.

“Исроилдан олдин Покистон байроғи қўйилганди. Бу ўша мамлакатлардан келадиган сайёҳларнинг келишига ҳам туртки беради. Ўзбекистон дипломатик алоқа ўрнатган давлатларга (байроғини – таҳр.) қўйиб берамиз. Бу қонун доирасида”, дейди меҳмонхона фронт офиси директори Санжар Мўминов.


Tags

Rate Count

4264

Rating

3

Rate this article

Share with your friends