Ўзбекистон иқтисодиёти 1,6 фоизга ўсиши кутилмоқда – ХЖВ

Жамият 3939
image

Халқаро валюта жамғармаси 2021 йил Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш тезлашишини тахмин қилмоқда. Унга кўра, жорий йилги прогноз ўтган сафаргига нисбатан 1,6 фоизга ўсиб, 6,1 фоизни ташкил қилиши мумкин.

Шунингдек, экспертлар 2022 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 5,4 фоизга ўсишини тахмин қилмоқда. 

Жамғарманинг таъкидлашича, дунёдаги иқтисодий фаоллик пандемияга қарамасдан тикланишда давом этяпти. Глобал иқтисодиёт 2021 йилда 5,9 фоиз ва 2022 йилда 4,9 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу 2021 йилнинг июль ойидаги прогнозига нисбатан 0,1 фоизга паст.

ХВЖ экспертлари пандемия даврида очилган ривожланиш бўшлиқлари сақланиб қолганини қайд этди. Уларнинг фикрича, пандемия ўрта муддатли иқтисодий истиқболга таъсир қилади.

Аввалроқ, Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонга 754 млн доллар маблағ ажратиши ҳақида хабар берган эдик.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 2.9
t
×