Статистика қўмитаси Ўзбекистонда болалар сони қанча эканини маълум қилди

Жамият

image

Ўзбекистон аҳолисининг 10 миллионга яқинини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил қилади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

2020 йил 1 январь ҳолати бўйича мамлакатда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 9 миллион 870 минг 276 нафарни ташкил этган. Шундан, 5 миллион 112 минг 470 нафари ўғил болалар бўлса, 4 миллион 757 минг 806 нафари қиз болалардир.

Республикада 0–14 ёшдаги ўғил-қизларнинг 4 миллион 559 минг 212 нафари шаҳарда, 5 миллион 311 минг 64 нафари эса қишлоқ жойларда истиқомат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 34 068,8 минг кишини ташкил этган.

Маълумот учун, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланади.


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли болалар статистика

Баҳолаганлар

354

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made