Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон аҳолиси қанча эканини маълум қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 34 068,8 минг кишини ташкил этмоқда. Аҳоли сони ўтган уч ой давомида 131.6 минг кишига (0.4 фоизга) ўсган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Унга кўра, йил бошидан бери тирик туғилганлар сони 170.4 минг, вафот этган сони эса 37.5 мингга етган. Шаҳар аҳолиси сони 17 183.7 минг киши бўлса, қишлоқ аҳолиси 16 853.1 минг нафарни ташқил қилмоқда. Эркакларнинг жами аҳоли сонига нисбатан улуши 50.3 фоиз бўлса, аёллар эса 49.7 фоиз кўрсаткични берган. Доимий аҳолининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси - 1 903.9 минг киши;
Андижон вилояти – 3 139.8 минг киши;
Бухоро вилояти – 1 1929.1 минг киши;
Жиззах вилояти – 1 388.5 минг киши;
Қашқадарё вилояти – 3 293.6 минг киши;
Навоий вилояти – 1 000.6 минг киши;
Наманган вилояти 2 821.9 минг киши;
Самарқанд вилояти – 3 892.5 минг киши;
Сурхондарё вилояти – 2 640.6 минг киши;
Сирдарё вилояти – 849.7 минг киши;
Тошкент вилояти – 2 951.5 минг киши;
Фарғона вилояти – 3 766.0 минг киши;
Хоразм вилояти – 1872.2 минг киши;
Тошкент шаҳри – 2 586.9 минг киши.

Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, ҳудудларнинг Республика жами аҳоли сонидаги улуш бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли Давлат статистика қўмитаси

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made