Uzbekistan Airways барча халқаро қатновларни тўхтатди

Жамият 5656
image

Аввалроқ, эртага, 16 мартдан бошлаб барча мамлакатлар фуқароларининг Ўзбекистонга кириши шунингдек, ўзбекистонликларнинг хорижга чиқишига ҳам тақиқлар жорий этилгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур хабар ортидан Uzbekistan Airways авиакомпанияси расмий баёнот билан чиқди.

"Ҳурматли йўловчилар! Ўзбекистон Республикаси ҳукумати мамлакатда коронавирус COVID-19 касаллиги биринчи марта аниқланганлиги ҳақида хабар берди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб халқаро йўналишлар бўйича барча қатновларнинг бекор қилиниши ҳақида хабар берамиз", дейилади баёнотда.

Эртага, 16 март куни фақат қуйидаги йўналишлар бўйича якуний қатновлар амалга оширилади:

HY-426 — Деҳли - Тошкент HY-103/104 — Тошкент - Рига - Тошкент

2020 йил 16 мартда қуйидаги қатновлар бекор қилинади: 

HY-231/232 - Тошкент - Франкфурт - Тошкент

HY-271/272 - Тошкент - Истанбул - Тошкент

HY-273/274 - Тошкент - Истанбул - Тошкент

HY-275/276 - Самарқанд - Истанбул - Самарқанд

HY-333/334 - Тошкент - Дубай - Тошкент

HY-421 - Тошкент -Деҳли

HY-603/604 - Тошкент - Москва - Тошкент

HY-613/614 - Тошкент - Москва - Тошкент

HY-601/602 - Тошкент - Москва - Тошкент HY-605 - Самарқанд - Москва

HY-626- Москва - Фарғона

HY-627 - Фарғона-Москва

HY-628 - Москва - Фарғона

HY-637/638 - Урганч - Санкт-Петербург - Урганч

HY-639 - Самарқанд - Санкт-Петербург HY-667/668 - Тошкент - Новосибирск - Тошкент

HY-691/692 - Тошкент - Тюмен - Тошкент

HY-709/710 - Тошкент - Минск - Тошкент

HY-712 - Санкт-Петербург - Термиз

HY-717 - Тошкент - Душанбе

HY-721/722 - Тошкент - Нур-Султон - Тошкент

HY-763/764 - Тошкент - Олма-ота - Тошкент

HY-777/778 - Тошкент - Бишкек - Тошкент

Шунингдек, халқаро йўналишлар бўйича барча кейинги авиақатновлар бекор қилинди. 

Халқаро қатновларни тўхтатиш жорий йилнинг 5 апрелигача режалаштирилган. Янгиликларни кузатиб туринг.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 март куни соат 06:00 да Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Ушбу вирусни юқтириб олган фуқаро жорий йилнинг 11 март куни Франциянинг Париж шаҳридан қайтган. Вирус билан оғриган ўзбекистонлик аёл олий тоифали шифокор бўлган

Маълумот учун, дунё бўйича 156 740 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 5839 нафари вафот этган, 75 935 нафари касалликдан фориғ бўлган.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 129
Рейтинг: 3.1
t
×