Ўзбек-тожик чегарасига ҳужум бўйича қўзғатилган жиноят иши ёпилди

Олам 90812
image

Тожикистон Олий суди Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги “Ишқобод” чегара пунктига уюштирилган ҳужум бўйича қўзғатилган жиноий ишни ёпди. Иш Олий суднинг ёпиқ мажлисида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Спутник нашри хабар берди.

“Айни вақтда жамоатчиликка етказишимиз мумкин бўлган ягона ахборот бу иш кўриб чиқилди, Олий суд вердикт чиқарди ва у юридик кучга кирди. Судланувчилар турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинди”, деган нашр суҳбаташган суд вакили.

Ишга алоқадор адвокатлардан бири иш ёпилгани, аммо унинг тафсилотлари сир сақланишини маълум қилган.

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги назорат пунктига ҳужум бўйича жиноий иш Тожикистон Олий суди томонидан жорий йилнинг бошида очилганди. Суриштирув Бош прокуратура билан биргаликда олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, “Ишқобод” чегара пунктига 2019 йилнинг 6 ноябрь куни кечаси ҳужум уюштирилганди. Тожикистон ИИВ берган маълумотга кўра, қуролли тўқнашувда икки чегарачи ва милиция ходими ҳалок бўлган. Жангариларнинг 15 нафари ўлдирилиб, 5 нафари қўлга олинган.

Аммо кейинроқ Суғд вилояти ҳокимияти яна 3 нафар чегарачи дафн этилганини маълум қилган.

Тожикистон Бош прокуратурасининг расмий маълумотига кўра, ҳужумда 26 киши ўлдирилган ва 22 нафари қўлга олинган. Террорчилар 5 нафар ҳарбий ва бир нафар милиция ходимини ўлдирган.

Мазкур ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3690
Рейтинг: 2.9
t
×