Ўзбек-тожик чегарасига ҳужумнинг янги тафсилотлари: ИШИД баёнот билан чиқди
Олам
−
09 Ноябрь 2019
36843Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги “Султонобод” чегара отрядига қарашли “Ишқобод” чегара пунктига ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди. Бу ҳақда “Asia Plus” хабар берди.
ИШИД баёнотида чегара заставасига ҳужум вақтида 10 нафар Тожикистон чегарачилари ўлдирилгани айтилган.
Тожикистон Ҳукумати расман икки киши – милиционер Баҳром Қосимзода ва чегарачи Иззатулла Латофов ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Аввалроқ, чегара пунктига ҳужумда 2 эмас. 5 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар тарқалганди. Яна 3 нафар қурбон исми очиқланганди – бу капитан Диловар Толибов, чегарачилар Хофизжон Хусайнов ва Ғанижон Давлат.
Аммо бугунга келиб қурбонлар сони 6 нафарга етгани маълум қилинди. Ҳужумнинг навбатдаги қурбони чегарачи Наимжон Саидолимов бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни ниқобланган 20 кишилик қуролли гуруҳ ўзбек-тожик чегарасидаги “Ишқобод” пунктига ҳужум уюштирди. Ҳужумда 15 нафар жангари йўқ қилинди, 5 нафари қўлга олинди. Тожикистон МХХ ҳужумни Афғонистондан келган ИШИД жангарилари уюштирганини таъкидлади.
Бироқ бу маълумотни Афғонистон куч тузилмалари тасдиқламади. Ҳатто, ИШИДнинг ўзим ҳам дастлаб бундай ҳужум бўлгани ҳақида маълумот бермади. Суриштирув давомида жангарилар орасида аёллар ҳам бўлгани маълум бўлди.
Мазкур ҳужум юзасидан Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ҳам текширув ўтказаётгани айтилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь