Ўзбек-тожик чегарасига ҳужум қилганлар орасида 13 нафар бола бўлган — МХДҚ
Олам
−
26 Ноябрь 2019
23478Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Тожикистоннинг “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмига қарашли 4-“Ишқобод” чегара пунктига қилинган қуролли ҳужумда террорчилар орасида 13 нафар вояга етмаган болалар ҳам бўлган. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакили Муҳаммад Саидов бугун, 26 ноябрь куни Душанбеда ўтказилган анжуманда маълум қилган.
Саидов ўз чиқишида “Ишқобод” чегара постига ҳужумда 9 нафар эркак, 11 нафар аёл ва 13 нафар (4 ёшдан 15 ёшгача) вояга етмаган болалар бўлганини маълум қилган.
МХДҚ амалдорининг сўзларига кўра, ҳужумчилар бир неча оила вакиллари бўлган ва доимий равишда Сўғд вилоятида яшаган. Оилалар жуда бой бўлган. Айни вақтда, гуруҳ раҳбари Шуҳрат Ғофуровнинг моддий бойлиги миллион сомоний миқдорда баҳоланмоқда.
Қайд этилишича, улар бир ой аввал бу одамлар Душанбега кўчиб келишган ва бир уйда яшашган. Милиция ходимлари эса бир уйда 30 дан ортиқ одам яшаётганини билишган, лекин бунга етарли даражада эътибор қаратишмаган.
Эслатиб ўтамиз, 20 нафар террорчининг 15 нафари йўқ қилинган, 5 нафари қўлга олинганди. Қуролли тўқнашувда 5 нафар Тожикистон фуқароси ҳам ҳалок бўлган.
LiveБарчаси