“UzAutoMotors”га ишга олиб кириш учун 42 000 доллар олган фирибгарлар қўлга олинди

Жамият

image

“UzAutoMotors” АЖга ишга киритиб қўйиш эвазига фуқароларнинг 42 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан “UzAutoMotors” АЖнинг бошқарма бошлиқлари ва бошқаларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “U-C” қўшма корхонаси АЖ қўриқлаш хизмати бошлиғи А.Ю., корхона ҳайдовчиси Ж.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб 31 нафар фуқаронинг ишончига кирган. Сўнгра уларни тумандаги “UzAutoMotors” АЖга турли лавозимларига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига, 42 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ю. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, "Агробанк" мансабдорлари икки фермер хўжалиги пулларини талон-тарож қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фирибгарлик UzAutoMotors

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг