Фуқаронинг жариманисини ёпиш эвазига пора талаб қилган “Энергосавдо” муҳандиси ушланди
3-саҳифа
−
09:53 833 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани ёпиб бериш эвазига фуқародан 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, “Энергосавдо”нинг Тойлоқ туман бўлими муҳандиси П. М. фуқаро М. Э. га қўлланилган 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиб бериш, шунингдек, янги электр ҳисоблагични ўрнатиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган.
Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда П. М. талаб қилган 500 АҚШ долларини фуқаро М. Э. дан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида фуқарони 210 минг АҚШ доллари эвазига Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси