Лицензиясиз фаолият юритиб, фуқаролардан пул ундирган “Умрачи”лар ушланди
3-саҳифа
−
11:18 519 1 дақиқа
Тошкент ва Фарғона вилоятларида фуқароларни алдаб, Умрага жўнатиш эвазига пул ундирган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган шахс тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда, алдов йўли билан пойтахтлик фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг танишлари орқали уни Саудия Арабистонига Умра зиёратига юбориш эвазига 1 100 АҚШ доллари талаб қилгани аниқланган.
Мазкур шахс 1 000 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм пул маблағини олган вақтида ДХХ, ИЖҚКД ва ИИВ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, шу каби ноқонуний ҳолат Фарғона вилоятида ҳам кузатилган. Жумладан, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Данғара туманида фаолият юритувчи туристик фирма менежери 2 нафар учкўприклик фуқарони Умра сафарига юбориш эвазига 2 200 АҚШ доллари олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракати фош этилган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона ва Наманган вилоятларида Умра сафарига ноқонуний жўнатишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул ундирган сайёҳлик фирмаси ходимлари қўлга олинганди.
Live
БарчасиРоналду “Ал-Наср” клубини сотиб олмоқчи
15 сентябр