Намангандаги дискотекада 27 яшар йигит вафот этди

3-саҳифа

image

Бугун, 7 январь куни соат 05:00 лар атрофида Наманган вилояти Уйчи туманидаги Мустақиллик истироҳат боғи ичида жойлашган тунги клубда 27 яшар йигит вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Уйчи тумани, “Қўрғонча” МФЙ ҳудудида жойлашган “Night Korol” номли тунги клубда,  2002 йилда туғилган С.М., ўзига аввалдан таниш бўлган, 1996 йилда туғилган М.А., билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни ўнг қўли билан бир маротаба юз соҳасига уриб, йиқилганидан сўнг оёғи билан икки маротаба бош қисмига тепиб, оғир тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Оқибатда М.А.,олган тан жароҳати билан фуқаро С.А., томонидан туман марказий шифохонасига олиб келиниб, биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 07.01.2024 йилда Уйчи тумани Ички Ишлар Бўлими ҳузуридаги Тергов Бошқармаси томонидан фуқаро С.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойи бошларида ИИБ ҳибсхонасидан ёш йигитнинг ўлиги чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган жанжал Уйчи йигит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг