Урушда ўлган рус аскарлари сони 14 мингдан ошди – Украина Бош штаби

Олам

image

Украинадаги урушнинг йигирма учинчи кунига келиб Россиянинг ҳалок бўлган аскарлари 14 мингдан ошди. Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Бош штаби маълум қилди.

Украина томонига кўра, уруш бошлангандан бери 14 400 нафар рус аскари ўлдирилган. 466 та танк, 1 470 та зирҳли машина, 213 та артиллерия тизимлари,72 та ялпи ҳужум реактив тизимлари, 44 та ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини сафдан чиқарган.

Шунингдек, Россия армиясининг 95 та самолёт, 115 та вертолёт, 17 та дрон, 914 та автомобиль, 3 та кема, 60 цистерна ёнилғи, 11 та махсус техникасини ҳам йўқ қилган.

Бош штаб барча маълумотлар аниқлаштирилаётганини, тўқанувлар турли йўналишларда давом этаётгани учун ҳисоб-китоблар шартли эканини маълум қилган.

Аввалроқ АҚШ разведкаси Россия Украинадига урушда 7 мингдан ортиқ аскаридан айрилганини маълум қилганди. 

Шу ўринда Россия Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг йўқотишлари ҳақида бир марта маълумот берди. 2 мартҳолатига кўра, РФ Украинада 498 нафар аскаридан айрилган, 1597 нафар ҳарбий жароҳатланган.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг