Умид Аҳмаджонов БААФА президенти билан учрашди
Спорт
−
09 Ноябрь 2020
11435Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Умид Аҳмаджонов Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб, БАА футбол ассоциацияси президенти ва Ажман шаҳри мэри Рашид бин Ҳумаид Ал-Нуаймий билан учрашди.
Аҳмаджоновга Осиё Олимпия Кенгашининг халқаро алоқалар қўмитаси аъзоси ва Кураш халқаро ассоциацияси вице-президенти Зиёвиддин Хожиниязов ҳамроҳлик қилмоқда.
Учрашув давомида томонлар БАА футбол ассоциацияси ва БААФА билан узоқ йиллик дўстлик муносабатларига эга бўлган Умид Аҳмаджонов ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганлар.
Аҳмаджонов учрашувда БАА футбол ассоциацияси фаолияти нафақат БААда, балки Осиё ва дунёда футболни ривожлантиришга қаратилганини таъкидлаган.
Музокаралар чоғида Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тўрт йил аввал бошланган ошкоралик сиёсати ва кенг кўламли ислоҳотлар сабаб Янги Ўзбекистон барча соҳаларда, жумладан, спорт ва футболда жадал ривожланиб бораётганини қайд этган.
Шунингдек, Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши шайх Аҳмад ал-Фаҳад ас-Сабоҳ бошчилигида коронавирус пандемияси оқибатларини муаммосиз бартараф этиш учун бутун Осиё бўйлаб спорт ҳаракатини ва унинг аъзоларини қўллаб-қувватлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини қўшимча қилган.
Томонлар ўзларини қизиқтирган бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилиб ва самарали ҳамкорликнинг давом этишига умид билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг май ойида Умид Аҳмаджонов МОҚ Президентлиги ва июнь ойида ЎФА биринчи вице-президентлигидан истеъфога чиққанди. У 2019 йилнинг март ойида Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти лавозимига сайланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь