Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти этиб сайланди

Спорт

image

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти этиб сайланди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг 38-Бош Ассамблеяси (ООК) бўлиб ўтмоқда. Бош Ассамблея давомида 2019-2022 йиллар учун ташкилот раҳбариятига, Ижроия Қўмитаси ва доимий комиссиясига аъзолар сайланди.

Осиё Олимпия кенгаши вице-президентлиги лавозимига Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновнинг ҳам номзоди илгари сурилди. Сайловда иштирок этганлар бир овоздан Умид Аҳмаджонов номзодини қўллаб-қувватлашди ва шу тариқа у Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти бўлди.

"Менга ишонч билдириб, овоз берганингиз учун раҳмат айтаман. Ушбу ишонч менга ғурур бағишлайди, шу билан бирга бу катта масъулият ҳамдир. Мен ушбу лавозимда нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси манфаатларини ҳимоя қиламан. Асосий мақсадим ХОҚ Ижроия Қўмитаси аъзолари сафидан ўрин олишдир. Халқаро Олимпия қўмитаси таркибига кириш учун бор кучимни ишга соламан", деди Умид Аҳмаджонов.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов шунингдек Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти ҳам ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия кенгаши

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг