Улуғмуродов иши Олий судда кўриб чиқилади
3-саҳифа
−
19 Июль 2023
10107Telegramʼдаги 10 кишилик гуруҳга тақиқланган нашид юборгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган Жаҳонгир Улуғмуродов иши бўйича Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида ариза берилди. Бу ҳақда унинг адвокати Абдумалик Абдуллаев ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Шу йилнинг 17 июль куни Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилганди.
Адвокат Абдуллаев видеомурожаатида айтишича, у Улуғмуродовнинг ота-онаси билан бирга бугун, 19 июль куни Олий судга бориб кассация аризасини киритган.
Аввалроқ Олий суд хабарида ўзгаришсиз қолдирилган ажрим устидан кассация тартибида шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Улуғмуродовга Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси