Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Жамият

image

Telegramʼдаги 10 кишилик гуруҳга тақиқланган нашид юборгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби маълум қилди.

Бугун, 17 июль куни Тошкент вилоят судида Жаҳонгир Улуғмуродовга оид жиноят иши унинг ҳимоячилари томонидан жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукми устидан берилган апелляция шикоятларига асосан апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланди.

Мазкур жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси С.Аширматов раислигида ҳамда судьялар – Ҳ.Бердиқличев ва Х.Усмоновдан иборат суд таркибида кўриб чиқилган.

Маълум қилинишича, Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 июлдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

“Ушбу ажрим устидан Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкинлиги маълум қилинади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Улуғмуродовга Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

нашид Жаҳонгир Улуғмуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг