Украинага НАТО арсеналидаги энг замонавий жанговар машина берилади

Олам

image

Украинага НАТОни ҳимоя қиладиган энг замонавий пиёдалар жанговар машинаси (ПЖМ) берилади. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Швеция Украина учун CV-90 пиёдалар жанговар машиналарини беришга рози бўлган.

"Бу швед шерикларимизнинг яна бир кучли ёрдами бўлади. Зирҳли машиналар НАТОга аъзо бир қатор давлатлар хизматида", дейилади хабарда.

Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Украина ҳарбийлари мазкур ПЖМларни ўзлаштириш жараёнини якунлаётганини қўшимча қилган. Аввалроқ, май ойининг ўрталарида Швеция Украинага 50 та CV-90 ПЖМлари ва Archer ўзиюрар гаубицаларини юборишга тайёрланаётгани айтилганди.

Маълумот учун, CV-90 пиёдалар жанговар машиналари Швецияда ўтган асрнинг 80-йилларидан 90-йилларига қадар ишлаб чиқарилган ва хизматга 90-йиллар ўрталаридан бошлаб жалб қилинган. Украина урушидан аввал Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда ҳамда АҚШнинг Либериядаги ҳарбий миссияси доирасида қўлланилган. Ишлаб чиқарилган машиналарнинг умумий сони 1280 тани ташкил этади. СМ-90 15 та швед зирҳли машиналари оиласидан бири ҳисобланади. Уч кишилик экипаж ва яна 7-8 кишилик шахсий таркиб унга жойлашиши мумкин.

Машинанинг оғирлиги 23-37 тоннани, узунлиги 6,5 метр, кенглиги 3,1, баландлиги 2,7 метрни ташкил қилади. ПЖМ 40 миллиметр калибрли Bofors L/70 автоматик замбараги ва 35 миллиметр калибрли Bushmaster яримавтоматик замбараги билан қуроллантирилган. Шунингдек, 7,62 миллиметр калибрли Kulspruta m/35 пулемёти ҳамда икки километргача масофадаги ҳаво нишонлари ва беш километр узоқликдаги ер нишонларига зарба бериш имконини берувчи термал кўриш воситаларига ҳам эга. Машина максимал тезлигини соатига 70 километргача етказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Швеция украиналик учувчиларга қирувчи самолётларда учишни ўргатиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Швеция Украинага ПЖМ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг