Украинадаги мактаб биносига дрон ҳужум қилди. Ўқитувчилар ҳалок бўлган

Олам

image

Россия қўшинлари Украинадаги мактаб биносига ҳужум қилиши оқибатида икки нафар ўқитувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазири Игорь Клименко хабар берди.

“Суми вилоятининг Ромни шаҳрида руслар мактабни вайрон қилди ва камида 2 нафар педагогни ўлдирди, яна 3 киши жароҳатланган. Муассасанинг 2 нафар ходими вайроналар остида қолгани ҳақида маълумотлар бор”, деб ёзади Клименко ўз Telegram-каналида.

Мамлакат Бош прокуратурасига кўра, мактаб биносига дрон ҳужуми бугун, 23 август куни соат 10:00 атрофида уюштирилган. Ҳозирда қутқарувчилар вайроналар остида қолган одамларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Айтиш жоиз, Украина кучлари ҳам бугуннинг ўзида Россиянинг 3 та ҳудудига учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилди. Улардан бири Можайск туманида уриб туширилган бўлса, иккинчиси Москва шаҳрида қурилаётган бинога келиб урилган. Учинчи дрон эса Химки вилоятида йўқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 1, 6, 9, 10, 111820, 21 ва 22 август кунлари ҳам учувчисиз қурилмалар ёрдамида Москвага ҳужумлар уюштирилганди. 18 августдаги ҳужумда дрон парчалари “Москва Сити”даги “Экспомарказ” зонасига тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг