Москвага яна дрон ҳужум қилди (видео)
Олам
−
11 Август 2023
12030Бугун, 11 август куни ҳам Россия пойтахти Москвага дрон ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда гувоҳларга таяниб, РБК хабар берди.
Айтилишича, Москва шимоли-ғарбидаги Карамишевская қирғоғи ҳудудида портлаш содир бўлган. Хорошёво-Мнёвникида самолёт типидаги дрон қулаган. Соҳил яқинида ҳужум уюштирилганини Москва мэри Сергей Собянин ҳам тасдиқлаган.
“Ҳаво ҳужумидан мудофаа тзимининг ишлари натижасида ҳужум бартараф этилди”, деган пойтахт мэри дрон қулаб тушган ҳудудда ҳеч ким жабрланмагани ва жиддий вайронагарчиликлар бўлмаганини қўшимча қилиб.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Ворохобов номидаги 67-шаҳар касалхонаси парки ҳудудида қулаган дрон парчалари топилган. Муассаса Карамишевская қирғоғи ёнида жойлашган.
Кейинроқ Мудофаа вазирлиги учувчисиз самолёт Москва ҳудудидаги объектга ҳужум қилишга урингани, радиоэлектрон воситалар ёрдамида уриб туширилгани ва ўрмонга қулагани ҳақида хабар берган. Воқеа учун жавобгарликни вазирлик Украинага юклаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24, 28, 30 июль ва 1, 6, 9, 10 август кунлари ҳам Москвага дрон ҳужуми уюштирилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15