Москвага яна дронлар ҳужуми уюштирилди (видео)
Олам
−
30 Июль 2023
22379Бугун, 30 июль куни Россия пойтахти Москвага дронлар ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянин хабар берди.
Маълумотларга кўра, дронлар “Москва Сити” минорасига урилган. Ҳужум оқибатида офис минорасининг фасадлари бироз шикастланган. Дрон ҳужумида бир киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганлар йўқ.
"Москва Сити" мажмуасидан одамлар эвакуация қилинган.
Фавқулодда ҳолат жорий этилиши муносабати билан Внуково аэропорти ёпилган. Кейинроқ аэропорт қайта очилган. Шунингдек, Москва шаҳри ҳудудидаги Тестовская кўчаси бўйлаб ҳаракат тўсиб қўйилган.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳужумда учта дрон иштирок этган: улардан бири Москва вилоятининг Одинцовский туманида ҳавода йўқ қилинган, қолган иккитаси электрон уруш ёрдамида бостирилган, улар Москва шаҳри ҳудудига қулаган.
Москвага қилинган олдинги дрон ҳужумлари
Жорий йилнинг 4 июль куни Янги Москвада тўртта дрон уриб туширилганди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. 24 июль куни дронлар пойтахтдаги иккита нотурар бинога урилган. Собянин хабар берганидек, қурбонлар ва жиддий вайроналар йўқ.
28 июль куни Мудофаа вазирлиги кучлари томонидан Москва осмонида битта дрон уриб туширилган. Бунда ҳам ҳеч ким жабрланмаган ҳамда вайронагарчилик бўлмаган.
LiveБарчаси