Россия объектларига дрон ҳужуми уюштирилди
Олам
−
22 Август 2023
7861Россиядаги объектларга тўртта дрон ёрдамида ҳужум қилишга уриниш бўлди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Айтилишича, Москва вилояти осмонида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан иккита дрон уриб туширилган. Яна иккита дрон эса Брянск вилояти осмонида тўхтатилган. Ҳужум оқибатида вайроналар ва қурбонлар йўқ.
Москва мэри Сергей Собянин ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Москва яқинида иккита зарба берувчи дронни уриб туширганини тасдиқлаган.
Унинг сўзларига кўра, битта самолёт Красногорск ҳудудида, иккинчиси Чатсов ҳудудида уриб туширилган.
Эслатиб ўтамиз, 1, 6, 9, 10, 11, 18, 20 ва 21 август кунлари ҳам учувчисиз қурилмалар ёрдамида Москвага ҳужумлар уюштирилганди. 20 августда Россиянинг Курск вилоятидаги темирйўл вокзалига дрон қулаганди. Оқибатда беш киши жароҳат олди.
LiveБарчаси