Россиядаги темирйўл вокзалига дрон қулаши оқибатида 5 киши жароҳатланди

Олам

image

Россиянинг Курск вилоятидаги темирйўл вокзалига дрон қулади. Оқибатда беш киши жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят губернатори Роман Старовоит ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Украина учувчисиз самолёти Курскда ҳужум қилди”, деб ёзган Старовоит.

Унинг маълумотларига кўра, дрон вокзал биноси томига қулаган ва томда ёнғин чиққан.

Беш киши шиша бўлаклари тушиши оқибатида яраланган.

Қайд этилишича, ҳозирда воқеа жойида барча тезкор хизматлар ишламоқда. Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда. 

Темирйўл станцияси Курскнинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, Украина билан чегарагача бўлган масофа тахминан 150 км.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни соат 04:00 атрофида учувчисиз самолёт ёрдамида Москва шаҳри ва вилоятида жойлашган объектларга қарши дрон ҳужуми уюштирилганди. Бундан ташқари, 1, 6, 9, 10, 11 август кунлари ҳам учувчисиз қурилмалар ёрдамида ҳужумлар уюштирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия темирйўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг