Украинада марихуана истеъмоли қонунийлаштирилади

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг каннабис асосидаги гиёҳванд моддаларни қонунийлаштириш таклифи мамлакат парламентида кўриб чиқилади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Манбага кўра, Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги Зеленский томонидан билдирилган марихуана асосидаги дориларни қонунийлаштириш ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлаган. 

“Олий Раданинг Миллий соғлиқни сақлаш, тиббий ёрдам ва тиббий суғурта қўмитаси аллақачон ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса ушбу қонун лойиҳасига ижобий баҳо бермоқда. Биз унинг жорий этилишини кутамиз”, дейди давлат Бош санитария шифокори Игорь Кузин.

Шунингдек, жорий йилнинг 4 июль куни Украина парламенти депутати Ярослав Железняк Рада депутатлари мазкур қонун лойиҳасини навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқиши мумкинлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Олий Рада мажлисида каннабис асосидаги гиёҳванд моддаларни қонунийлаштиришни таклиф қилган эди. Унга кўра, мамлакат ҳозирги қийинчиликлардан қутилиш учун дунё мамлакатлари синовидан ўтган ривожланиш йўлларини ҳар қанақасига ўзида қўллаб кўриши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский марихуана Рада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг