Оҳангаронда 17 яшар йигит наркотик билан ушланди (видео)

3-саҳифа

−

visibility1043 timer2 дақиқа

image

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида яшаш хонадонда 800 граммдан ортиқ “марихуана” ва “гашиш” моддалари аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати, вилоят божхона бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Оҳангарон туманида ўтказилган тадбир давомида 2009 йилда Сирдарё вилоятида туғилган шахснинг яшаш хонадони белгиланган тартибда текширилган. Текширув давомида хонадоннинг балкон қисмида гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланган.

Хонадоннинг кун қисмида икки дона қора рангли селлофан пакетга ўралган, тахминан 576 грамм марихуана, бир дона селлофан пакетда 42 грамм “гашиш” ҳамда яна бир пластик идишда 219 грамм “гашиш”га ўхшаш модда топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат бўйича Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 6-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ички ишлар ходимларидан “героин”ни яшириш мақсадида уни 3 яшар фарзандининг бош кийимига жойлаган эркак ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг