Оҳангаронда сифатсиз бензин сотган “заправка”нинг фаолияти тўхтатилди

3-саҳифа

−

visibility2444 timer1 дақиқа

image

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида сифатсиз AI-92 русумли бензин сотган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилиб, эгасига 37 миллион сўм жарима қўлланилди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция хабар берди.

Қайд этилишича, инспекцияга шаҳардаги “B.M.O.” МЧЖга қарашли АЁҚШда давлат стандартлари талабларига жавоб бермайдиган AI-92 маркали бензин сотилаётгани юзасидан мурожаат келиб тушган.

Мурожаат асосида инспекция ходимлари шохобчада текширув ўтказиб, сотувдаги бензиндан намуналар олган. Кимё лабораториясида ўтказилган таҳлиллар натижасида ёқилғининг сифатсизлиги аниқланган.

“Лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра, АЁҚШда сотувда бўлган AI-92 маркали автобензин давлат стандартлари талабларига мувофиқ эмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди. Мазкур қоидабузарлик бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга асосан шохобча фаолияти тўхтатилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, аниқланган қоидабузарлик учун реализация қилинган нефть маҳсулоти қийматининг 50 фоизи миқдорида, яъни 37 миллион сўм жарима қўлланилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг