Украина ва Германия хавфсизлик бўйича ўзаро шартнома имзолади (видео)

Олам

image

Германия ва Украина хавфсизлик бўйича мажбуриятлар ва узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш бўйича икки томонлама шартнома имзолади. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Кераклигича Зеленский билан бугун хавфсизлик бўйича узоқ муддатли мажбуриятларимиз бўйича шартнома имзоладик”, деган Шольц.

Канцлер келишувни тарихий қадам деб атаган ва Германия Киевни қўллаб-қувватлашига ваъда берган.

Қўшимча манбаларнинг таъкидланишича, ҳужжат тафсилотлари ҳозирча номаълум, аммо у НАТО доирасида тақдим этилган хавфсизлик кафолатларини англатмайди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида  иштирок этиш ниятида экани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, Германиядан олдин Британия Киев билан хавфсизлик кафолатлари тўғрисида битим тузган илк давлат бўлди. 2023 йилнинг августида эса Зеленский Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга тайёр 12 давлат ҳақида айтган эди. Шольц ҳам ўз навбатида Украина учун хавфсизлик кафолатларини эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина хавфсизлик шартнома

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг