Шольц Украина учун хавфсизлик кафолатларини эълон қилди
Олам
−
11 Июль 2023
7361Германия канцлери Олаф Шольц G7 давлатларининг уруш тугагандан кейин Украинага хавфсизлик кафолатларини бериш масаласи бўйича қўшма декларациясини эълон қилди. Бу ҳақда у Вильнюсда бўлиб ўтаётган НАТО саммитида маълум қилди.
"Биз учун бошиданоқ тинчликка эришилгандан кейин Украина учун хавфсизлик кафолатларини мавжудлиги муҳим эди. Бунинг учун зарурий келишувлар тузилади, улар нафақат биз қўллаб-қувватлаш шаклида тақдим этаётганимиз билан, балки тинч вазиятда талаб қилинадиган нарсалар билан ҳам боғлиқ", дейди у.
Германия канцлери G7 давлатларининг бу бўйича қўшма декларациясини эълон қилиб, кейинчалик алоҳида давлатлар томонидан аниқ мазмун билан тўлдирилишини қўшимча қилган.
Шунингдек, канцлер унинг мамлакати Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича дунёда иккинчи ўринда туришини, Германия бюджетидан эса Киевни кейинги қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратилишини таъкидлаган.
AFP агентлигига кўра, Украина саммит доирасида альянсга қўшилиш таклифини олмайди, чунки АҚШ ва Германия давлатнинг НАТОга киришига қарши бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германия ҳукумати НАТО саммитида Украинанинг альянсга кириши Россия билан урушга олиб келиши мумкинлигидан хавотирланиб, қўшилишни кечиктирмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси