Германия Украинанинг НАТОга киришини кечиктирмоқчи – ОАВ

Олам

image

Германия ҳукумати 11-12 июль кунлари Вильнюсда бўлиб ўтадиган НАТО саммитида Украинанинг альянсга кириши Россия билан урушга олиб келиши мумкинлигидан хавотирланиб, қўшилишни кейинга суришни талаб қилади. Бу ҳақда “The Telegraph” газетаси НАТОдаги манбасига таяниб, хабар берди.

Нашр суҳбатдошига кўра, бўлажак учрашув чоғида Берлин иттифоқчиларни Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш таклифларига эмас, Киевга хавфсизлик кафолатларини беришга эътибор қаратишга чақиради.

“Берлин зудлик билан аъзоликни таклиф қилиш истиқболидан қайтмоқда. Унга аъзоликни бутунлай блокировка қилиш учун кафолатларни ишлаб чиқишга жараён ва вақт керак”, дейди манба.

Унинг қўшимча қилишича, Берлин Россия Президенти Владимир Путин НАТОнинг Коллектив мудофаа тўғрисидаги Низомининг 5-моддасини бузилишини истамайди. 

“The Teleghraph” нашрининг ёзишича, АҚШ, Буюк Британия ва ЕИ давлатлари икки томонлама хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқмоқда. Бу уларнинг фикрича, НАТОга аъзо бўлмаган тақдирда Украинани ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Бироқ Шарқий Европанинг айрим етакчилари, жумладан, Эстония Бош вазири Кая Каллас, Вильнюсдаги саммитда Украинага альянсга аъзолик бўйича йўл харитаси тақдим этилиши керак, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден ҳам Украинанинг можаро тугамасидан аввал НАТОга қабул қилиниши альянс ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашув келиб чиқиши таҳдидини келтириб чиқаришини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия НАТО Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made