Украина қўлга олган танкердаги денгизчиларни қўйиб юборди
Олам
−
26 Июль 2019
4017Аввалроқ, Украина Хавфсизлик хизмати Россия танкерини қўлга олгани ҳақида хабар берган эдик.
Украина томони қўлга олинган танкердаги денгизчиларни қўйиб юборди. Бу ҳақда Украинадаги Россия элчихонаси маълум қилди. Кеманинг ўзи ҳамон Измаил портида қоляпти.
Маълумотларга кўра, денгизчилар сўроқда қатнашиш мажбурияти билан қўйиб юборилган. Улар терговда гувоҳ сифатида иштирок этади. Денгизчиларга нибатан ҳеч қандай айблов қўйилмаган.
Маълумот учун, УХХ рус танкерини 2018 йил ноябрь ойида Керч бўғозида юз берган воқеа сабабли қўлга олди. Ўшанда Россия Федерал хавфсизлик хизмати учта украин кемасини 24 нафар денгизчи билан қўлга олганди.
Украина қўлга олган танкерда икки минг тонна юк бўлган. Кема бортида 15 нафар россиялик денгизчи бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь