Украинага босқинда энг камида 925 нафар бегуноҳ одам ўлган – БМТ
Олам
−
21 Март 2022
4925Украинада Россиянинг ҳарбий ҳужумидан бошланганидан бери камида 925 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди, яна 1496 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар бўйича Олий Комиссарлиги бошқармаси хабарида айтилади.
БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ҳалок бўлган ва яраланган фуқароларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Ташкилот маълумотларига кўра, 24 февралдан 20 мартгача бўлган даврда қўшни давлатнинг Украина билан чегараларини 3 миллион 489 минг 644 нафар қочоқ кесиб ўтган. Шу билан бирга, украиналикларнинг 2 миллион 83 минг 854 нафари Польшага юборилган.
Ундан кейинги ўринларда Руминия (535 461) ва Молдова (365 197) турибди.
Маълум қилинишича, 21-23 февраль кунлари Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларидан 113 минг киши Россияга ўтган.
Россия-Украина уруши
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь