UFC президенти Пол билан жангларга рухсат бермаслигини маълум қилди

Спорт 2088
jeyk

Аввалроқ, YouTube блогери Жейк Пол UFC собиқ чемпиони Тайрон Вудли устидан ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг, Пол ташкилотнинг бошқа жангчиларига қарши рингга кўтарилмоқчи эканини маълум қилган эди. Қўшимчасига унинг президенти Дана Уайтни гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишда айблаган. 

Дана Уайт айбловларга ва блогернинг гапларига жавоб қайтарди.

“Жейк Полга таклифим бор. Бу йигит доим мени кокаиндан фойдаланишда айблайди. У сўнгги 10 йиллик учун исталган вақтда мени допинг тестдан ўтказиши мумкин. Унинг чақирувини қабул қилмайман. UFC билан амалдаги шартномаси бўлган жангчиларга эса Полларга қарши бокс жангига рухсат берилмайди”, дейди Уайт.

Эслатиб ўтамиз, UFC президенти ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор нима учун ёқимтойга айлангани ҳақида фикр билдирган эди.    
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.9
t
×